Сарвар Отамуратов “Навоий” ЭИҲ компаниялари учун давлат қўллаб қувватлашини кенгайтириш ниятида

Дата: 13:15, 10-11-2016.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов “Навоий” ЭИҲ компаниялари учун давлат қўллаб қувватлашини кенгайтириш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Партия матбуот хизмати маълумотларига кўра, бугун дунё бозорида рақобатбардош ҳамда трансмиллий компаниялар иқтисодиёт тимсолига айланаётганлигини таъкидлаб ўтди.

“Шундан келиб чиқиб, Навоий эркин иқтисодий зонасида транспорт-логистика тармоғи имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш лозим. “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси остида жаҳон бозорига маҳсулот етказиб беришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни давом эттириш, импорт ўрнини босадиган маҳаллий хом-ашё асосида маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш, жумладан, улар учун солиқ миқдорини камайтириш, божхона имтиёз ва преференциялари, имтиёзли субсидиялар ва бошқа шакллардаги давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини жорий этиш устувор вазифалардан биридир”, - деди Отамуратов 9 ноябрда  Навоий вилоятида сайловчилари билан учрашувда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: