Сарвар Отамуратов ёш авлодни тарбиялаш бўйича ишларни кучайтиради

Дата: 09:59, 24-11-2016.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов ёш авлодни тарбиялаш бўйича ишларни кучайтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

У бу ҳақида 23 ноябр куни Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашувда маълум қилди.

“Президентликка номзод ўз сайловолди дастурида “Баркамол авлод – миллат таянчи” шиори остида ёш авлодни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялаш борасидаги ишларни янада кучайтириш вазифаси белгиланганини таъкидлади. Жиззах давлат педагогика, политехника институтлари ҳамда Жиззах авиация олий ҳарбий билим юрти етук мутахассис кадрлар тайёрлашда муҳим ўрин тутмоқда”, - дейилади партия сайтида жойлаштирилган хабарда. 

Шундан сўнг таъкидланишича, дастурда замонавий билим ва малакага эга муҳандис-техник, молия-иқтисод, корпоратив бошқарув менежментлари, ахборот технологиялари соҳасида дастурчиларни тайёрлашни тубдан кучайтириш ва мазкур соҳаларда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, тарихий ва маданий мерос объектларини асраб-авайлаш ва ободонлаштиришга қаратилган вазифалар муҳим ўрин эгаллайди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: