Сарвар Отамуратов Ўзбекистон тарихи фактларини сохталаштириш ва нотўғри талқин қилишга қарши чиқди

Дата: 15:39, 11-11-2016.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов Ўзбекистон тарихи фактларини қалбакилаштириш ва нотўғри талқин қилишга қарши чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастурда, энг аввало, маънавий-маърифий соҳага алоҳида эътибор берилганлигини таъкидлар экан, номзод “Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ” тамойили асосида халқимиз тарихини холис ва тизимли ўрганиш, бу борада ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунини баҳолашда бир ёқлама ёндашувларга, нохолисликка йўл қўймаслик, Ўзбекистон тарихини бузиб, сохталаштириб талқин этилишига қарши курашиш лозимлиги хусусида гапирди”, - дейилади партия матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, номзод маданий мерос объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, ҳисобга олиш ишларини такомиллаштириш кабиларга ҳам эътибор қаратди.

Эслатиб ўтамизки,  10 ноябрда С.Отамуратов Бухоро вилояти сайловчилари ва жамоатчилиги билан учрашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: