Сарвар Отамуратов Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш муаммоларига қарашлари билан ўртоқлашди

Дата: 21:03, 14-11-2016.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашувда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш муаммоларига қарашлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Партия Самарқанд вилояти Кенгаши ахборот хизмати маълумотларига кўра, Сарвар Отамуратов маҳалий саноатни, шу жумладан, сайёҳликни ривожлантириш учун техник, технологик модернизация қилиш йўли билан унинг самарадорлигини ошириш зарурлигии кўрсатиб ўтди. Бу эса Самарқанд вилояти ва самарқандликлар учун айниқса долзарбдир.

“Ушбу масалаларни ҳал қилиш учун номзод томонидан туристик инфраструктурани янада ривожлантириш, туристик объектлардан фойдаланишни янада осонлаштириш, транспорт масалалаларини яхшилаш, меҳмонхона хизмати ва туристик логистика, соҳага замонавий ахборот технологияларини жалб қилишни таъминлашни таклиф қилмоқда”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: