Саудия Арабистони Хитойга нефть етказиб беришни кўпайтиришдан бош тортди

Дата: 12:10, 21-05-2015.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Саудия Арабистони Хитойнинг Chinaoil ва Unipec савдо компанияларининг май-июнда қўшимча нефть етказиб беришни кўпайтириш ҳақидаги илтимосини қондирмади, деб хабар беради Росбалт.

Шундай қилиб, Саудия Арабистони хитой компанияларини ғарбдан, Ғарбий Африка, Уммон ва Россиядан хом нефть сотиб олишга мажбурламоқда.

Бундан олдирноқ Нефть статистикаси бўйича қўшма ташаббус (JODI) март охирига кўра Саудия Арабистонидан нефть экспорти 2005 йилдаги энг юқори даража – кунига 7,9 млн баррелга чиқиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.

Thomson Reuters Oil Research and Forecasts тадқиқот компаниясининг осиё бозори бўйича эксперти Ян Чун Яунинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонининг Хитойдаги улуши майда сезиларли даражада пасайагн.

Эслатиб ўтамизки, апрел охирида Саудия Арабистони бозордаги мавқеини сақлаб қолиш ниятида зарур бўлганда Хитойга нефть етказиб беришни кўпайтиришга тайёрлиги ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: