Саудия Арабистони ва Ўзбекистон адлия соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

Дата: 12:20, 03-06-2016.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Адлия вазирликлари ўзаро англашув меморандумини имзолаш ниятидалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу масала Ўзбекистонга Саудия Арабистони Адлия вазири ўринбосари Юсуф ибн Абдулазиз Ал-Фарраж раҳбарлик қилган араб делегациясининг ташрифи доирасида муҳокама қилинди. Музокаралар доирасида меҳмонлар мамлакатнинг бугунги кундаги ҳуқуқий тизими, Ўзбекистон адлия вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари билан таништирилди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон ТИВда.

Ўз навбатида, Саудия Арабистони делегацияси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ва делегациясига юксак эҳтиром ва эътибор учун чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлигининг асосий фаолияти ва йўналишлари тўғрисида сўзлаб берди.

Музокаралар дўстона ва амалий руҳда ўтказилди. Томонлар ҳар иккала давлат Адлия вазирликлари ҳамкорлиги бўйича Меморандум лойиҳаси келишувига эришди ва лойиҳа делегация раҳбарлари томонидан маъқулланди.

Музокалар якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлиги вакиллари иштирокида икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасидаги Англашув меморандуми лойиҳасининг муҳокамаси бўйича келишув баённомаси имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: