“Саудия Арабистонига қарши ўйинга фақат ғалаба учун чиқамиз” – Миржалол Қосимов

Дата: 12:11, 15-01-2015.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термасининг бош тренери жамоанинг Хитой билан бўлган ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кутилгани каби, ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам оғир бўлди. Албатта, биз ушбу ўйинда ғалаба қилишни жуда истаган ва чорак финалга муддатидан олдин йўлланма олишни жуда истаган эдик. Аммо энди вазифамиз мураккаблашди. Шунга қарамасдан, биз охиригача курашамиз ва Саудия Арабистонига қарши ўйинга фақат ғалаба учун чиқамиз”, – деди Қосимов.

Унинг сўзларига кўра, жамоа иккинчи таймда ўйинни тўпни кўпроқ назорат қилган ҳолда идора қилишни режалаштирган эди. Лекин Хитой бунга имкон бермади. “Мен Хитойни ғалаба билан табриклайман. Натижа ўйинга яраша бўлди”, – деб қўшимча қилди бош мураббий.

Эслатиб ўтамизки, гуруҳ босқичининг якуний ўйинини Ўзбекистон термаси Саудия Арабистони билан 18 январда Мельбурнда ўтказади.

Эслатиб ўтамизки, Осиё қитъасининг 16-биринчилиги 9-31 январ кунлари Австралиянинг беш шаҳри - Сидней, Ньюкасл, Брисбен, Канберра ва Мельбурнда бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: