Саудия жамғармаси Қорақалпоғистонда нумунали уй-жойлар қуришга $30 млн ажратди

Дата: 16:47, 26-05-2016.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Саудиянинг Тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон ҳукумати Қорақалпоғистонда нумунали уй-жойлар қуришга сарфланадиган $30 млнлик кредит шартномасини имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу пуллар 668 намунали уйлар қуришга йўналтирилади. Бундан ташқари, Хоразм вилоятининг қишлоқ жойларида 959 замонавий намунали уйлар қуриш бўйича ишларни бошлаб юбордик. Уларни қуришга ҳам Саудия жамғармаси ўтган йил ўртасида $30 млн ажратган эди”, деб таъкидлашди “Қишлоққурилиш банк”да.

Жорий йилда Ўзбекистоннинг 151 қишлоқ туманларидаги 300 мавзеларда намунали лойиҳалар бўйича умумий майдони 1,82 млн бўлган 13 минг якка турар жойлар қуриш режалаштирилган. Бунга 2,45 трлн сўм сарфланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: