Саёҳатчилар Ўзбекистонни ҳаво шарларида айланиб чиқадилар
Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Саёҳатчилар Ўзбекистонни ҳаво шарларида айланиб чиқадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
5 октябрда халқаро экспедиция Ўзбекистон бўйлаб икки ҳаво шарларида саёҳатга чиқади.
“Гуруг таркибида 8 киши - 2 учувчи, 2 ҳайдовчи ва Украина, Латвия ва россиянинг Тольятти шаҳридан бўлган 4 саёҳатчи бўлади”, - деб иқтибос келтиради ТАСС гуруҳ бошлиғи Алексей Возиловдан.
Бу барча саёҳатчилар учун биринчи экспедиция. Унинг қанча давом этиши об-ҳавога боғлиқ, деб таъкидлади Возилов. “Об-ҳаво шароитларидан келиб чиқиб кунига 10 километр, ҳатто 500 км ҳам ўтиш мумкин. Йўлни баҳолаш ва режалаштириш қийин, йўлга жойнинг ўзида ўзгартишлар киритилади”, - деди у.
Саёҳатчилар 3 минг метр баландликка кўтарилишни режалаштирмоқдалар. Ерда уларни икки автомобил кузатиб боради. Бу саёҳатчиларнинг ҳавфсизлиги ва қулайлиги учун зарур. Чунки шар енгил бўлса, учиш осонлашади.
Гуруҳ раҳбарининг сўзларига кўра, экспедиция саёҳатчиларга 8 минг еврога тушади.