Сайловларда рўйхатдан ўтган Россия ОАВ Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигида қабул қилинди

Дата: 15:07, 01-12-2016.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигида вазир ўринбосари Ш.Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерациясининг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ш.Исмоилов чет эллик журналистларни “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси эришган иқтисодий ютуқлар” мавзусида тақдимот қилди, бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси билан иқтисодий ҳамкорлиги ҳақидаги маълумотлар билан таништирди.

Тадбирда Макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва мониторинги бўлими бошлиғи Ё.Файзуллаев, Тўлов балансини ишлаб чиқиш ва мониторингини олиб бориш бўлими бошлиғи Б.Маҳмудов ҳамда Ташқи савдо баланси, экспорт захираларини жалб қилиш, экспорт ҳажми ва номенклатураси кенгайтирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи А.Уруновлар иштирок этишди.

Учрашув россиялик журналистларнинг саволларига жавоблар билан якунланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: