Сайловлардаги охирги ўрин ҳудудлардаги сайловолди тарғиботининг қониқарсиз ташкил қилинганлигини кўрсатди – Наримон Умаров

Дата: 11:05, 24-12-2014.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Адолат” Социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров Тошкентда парламент қуйи палатасига сайловлар якунларига бағишланган брифинг ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Партиянинг сайловларда кўрсатган натижалари (17 мандат - ЎзТАГ) партия электорати бўлган тиббиёт соҳаси ходимлари, фан арбобларининг салоҳияти, шунингдек, сайловолди тарғиботини уюштиришда замонавий услуб ва технологиялардан етарлича фойдаланилмаганлиги, сайловолди штаблари ишининг ёмон ташкил қилинганлигини кўрсатди”, – деб таъкидлади Наримон Умаров.

Шунингдек, партия Сиёсий кенгаши бошлиғи ушбу натижа ҳудудлардаги сайловолди тарғиботининг қониқарсиз ташкил қилинганлигини кўрсатди. Маълум бўлишича, баъзи ҳудудларда партия ҳар бир сайловчига қадар етиб бормаган, депутатликка номзодларга доир тарқатиладиган материаллардан етарли даражада фойдаланилмаган.

Аммо, Умаровнинг сўзларига кўра партияда ҳали имконият бор. “4 январда бўлиб ўтиши керак бўлган қайта сайловларда партия бутун кучларини ишга солади. Чунки биз учун ҳар бир депутатлик жойи муҳим”, – деб қайд этди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: