Сайёҳлар Самарқандни айланиш учун велосипеддан фойдаланишлари мумкин

Дата: 18:20, 26-07-2017.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Сайёҳлар Самарқандни айланиш учун велосипеддан фойдаланишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат туризм қўмитаси маълумотларига кўра, бунинг учун қадимий шаҳарда “Samarkand Renaissance” туристик фирмаси “SamCityBike” велоклубини очди.

Эндиликда самарқандликлар ва меҳмонлар шаҳардаги меъморчилик ёдгорликлари ва таниқли жойларни кўриш учун велопрокатдан фойдаланишлари мумкин.

Бугунда Регистон майдони ва “Самарқанд” кинотеатри ёнида икки прокат нуқтаси ишламоқда. Кейинчалик хизмат бошқа жойларда ҳам йўлга қўйилади.

“Samarkand Renaissance” велосипед марафонлари уюштириш, сайёҳларни табиат қўйнига ва туристик объектларга олиб чиқиш билан ҳам шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: