“Сеҳрли шахмат” ўзбек шахмат клуби аъзоси ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Дата: 16:13, 06-11-2015.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ - “Сеҳрли шахмат” ўзбек шахмат клуби аъзоси, 13 ёшли Тошкентлик ўқувчи Шамсиддин Воҳидов 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шамсиддин 5 ноябрда грециянинг Порто Каррасе якунланган бутун чемпионат давомида 11 партиядан биронтасини ҳам ютқазмади ва 4 дуранг ва 7 ғалабага эришди. Натижада рейтингига (2336) 47 пункт қўшиб, 80 мамлакатдан келган 187 иштирокчи орасида 1-ўринни эгаллади”, - дейилади “Сеҳрли шахмат” клуби сайтидаги маълумотда.

Медал ҳисобида Ўзбекистон термаси 80 мамлакат ичида еттинчи ўринни олди, биринчи ўринда эса Ҳинидстонлик ўсмирлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: