Сел оқизиб кетган қирғизистонликнинг жасади Ўзбекистон ҳудудидан топилди

Дата: 17:14, 07-07-2016.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Сел оқизиб кетган қирғизистонликнинг жасади Ўзбекистон ҳудудидан топилди, деб хабар беради Қирғиз Республикаси Давлат чегара хизматининг матбуот хизмати.

“2016 йилнинг 5 июлида Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида кучли сел оқимлари натижасида шу ерда истиқомат қилувчи Қирғизистон фуқаросини сув оқизиб кетган. Олабуқа чегара наряди чегарачилари маҳаллий аҳолига йўқолган фуқарони топишда кўмаклашиб, ушбу ишга ўзбек ҳамкасбларини ҳам жалб қилганлар”, - дейилади хабарда.

Кўрилган чоралар натижасида Қирғизистон фуқаросининг жасади Ўзбекистон ҳудудидан топилди.

“Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакилларининг телефон мулоқоти давомида ўзбек томони қирғизистонликнинг жасади яқин орада қирғиз томонига топширилишини маълум қилди”, - дейилади хабар сўнгида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: