Сенат томонидан Ўзбекистоннинг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни янги таҳрирда маъқулланди
Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда эндиликда кичик корхоналар ва микрофирмалар молиявий натижалар тўғрисида бухгалтерия балансидан ва ҳисоботдан иборат бўлган тайёр молиявий ҳисоботни тақдим этиши қонунан белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу меъёр Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи 31 мартдаги мажлисида қабул қилинган “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида (янги таҳрири) мавжуд.
Янги таърирда бухгалтерларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш имконияти тўғрисидаги норманинг қонунчилик йўли билан мустаҳкамланиши, сенаторларнинг фикрича, бухгалтерларнинг умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Умуман, қонун бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш тизимини халқаро принциплар ва стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга, бухгалтерия ҳисоби ошкоралигини оширишга, бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш муддатларига аниқлик киритишга, бухгалтерия ҳисоби субъектлари раҳбарларининг ҳамда бухгалтерия хизматлари раҳбарларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ фарқлаб қўйиш орқали уларнинг жавобгарлигини оширишга қаратилган.
Қонунда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тизимида уни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш натижасида аниқланган амалдаги қонун ҳужжатларидаги эскирган нормалар ва бўшлиқлар бартараф этилди.