Сенатда АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 16:44, 15-12-2017.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – 14 декабрда Ўзбекистон Республики Олий Мажлис Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари бўйича қўмитаси раиси А.Курманов АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси М.Линскот билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Суҳбат чоғида меҳмонлар республика раҳбариятининг аҳоли фаровонлигини ва мамлакатдаги инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотларини юқори баҳоладилар”, - дейилади Ҳукумат порталида жойлаштирилган хабарда.

Шунингдек, томонлар Олий Мажлиси Сенати ва БМТТД Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда ташкил этилган “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда сармоявий муҳитни янада яхшилаш, инвестиция фаолиятини амалга оширишда тенглик механизмини жорий этиш соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. 

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: