Сенатда прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилиш бўйича комиссия ташкил этилди

Дата: 17:14, 22-02-2016.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилиш бўйича комиссия ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) парламент матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларини янада такомиллаштириш, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ўстириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан Олий Мажлиси Сенатининг Прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилиш бўйича комиссиясини ташкил этиш ҳақида қарори қабул қилинди”, - деб таъкидланади хабарда.

Комиссия зиммасига прокуратура органлари фаолияти устидан, прокуратура органлари томонидан ўз вазифаларининг бажарилиши, уларга қонун устуворлигини таъминлаш бўйича юкланган вазифаларнинг бажарилиши, инсонлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш устидан самарадор назорат олиб бориш вазифалари юкланади.

Қарорга кўра, комиссия аъзолари Сенат томонидан сенаторлар орасидан, республиканинг барча минтақаларининг вакили бўлган ўн беш кишидан иборат таркибда Сенат ваколати муддатига сайланади. Комиссия ўз олдига қўйилган вазифалар бажарилишининг бориши тўғрисида бир йилда икки марта Сенат Кенгаши олдида ҳисоб бериши белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамизки, прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш ҳақида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда ҳам айтиб ўтган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: