Сенатнинг Халқаро муносабатлар масалалари бўйича қўмитаси раиси ва раис ўринбосари сайланди

Дата: 18:24, 02-06-2017.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Сенатнинг Халқаро муносабатлар масалалари бўйича қўмитаси раиси ва раис ўринбосари сайланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Алишер Курманов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2017 йил 27 майдаги 10-ялпи йиғилишида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди. А.Курманов илгари Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган”, - дейилади жума кунги хабарда.

Илгари Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган Ботир Асадов унинг ўринбосари қилиб сайлангани ҳам хабар қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: