Сентябр охирида БМТ Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – 5-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг (ИҲОКБ) Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими бошлиғи Ришард Коменда билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Музокаралар давомида Ўзбекистон билан БМТнинг муҳим бир институтларидан бири ИҲОКБ ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланганидек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раад ал-Ҳусайннинг май ойидаги Тошкент шаҳрига ташрифи ва келажакдаги ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар, жумладан, 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасидаги иккитомонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.
“Учрашув чоғида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши махсус маърузачиси Ахмед Шаҳиднинг сентябр ойи охирига белгиланган Ўзбекистонга ташрифининг амалий жиҳатлари ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.