Сентябр ойида Россияда ўзбек автомобиллари сотуви 64% тушиб кетди

Дата: 15:32, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Сентябр ойида Россияда ўзбек автомобиллари сотуви 64% тушиб кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сентябрда Россияда 2350 дона ўзбек автоси сотилди, ўтган йилнинг шу ойида эса бу кўрсаткич 6508 донага тенг эди. Жорий йилнинг тўққиз ойи якунлари бўйича Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотуви 27% пасайди. 2014 йилнинг январ-сентябр ойларида дилерлар 31653 ўзбек автомобилларини сотдилар, 2013 йилнинг муқобил даврида эса 43093 машина сотилган эди”, – деб қайд этилади Европа бизнеси Ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси хабарида.

GM Uzbekistanнинг Россия бозоридаги улуши ўтган йилнинг январ-сентябридаги 2,1%дан жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича 1,8% тушди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: