Сентябрда “Тошкент” РФБ битимлари ҳажми 5,5 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 17:25, 20-10-2016.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Сентябрда “Тошкент” Республика фонд биржасида 7та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 15та битим қайд қилиниб, 53,6 минг дона акция 5,5 млрд сўмга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа маълумотларига кўра, ҳисобот даврида қимматли қоғозлар билан битимлар Ягона дастурий техник мажмуа бозорида қайд этилди. Асосий бўлимда (“Main Board”) қиймати 5,5 млрд сўмлик 10 битим ва жисмоний шахслар бўлимида клирингдан ташқари (“NC Board”) 2 млн сўмлик 5 битим қайд қилинди.

Ҳажм жиҳатидан энг йирик битим 27 сентябрда асосий секцияда (“Main Board”) бўлиб ўтди ва унинг натижасида “Savdogarbank” АТБ 29 млн дона акциялари 2,9 млрд сўмга сотилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: