Сентябрда Тошкентда беларус-ўзбек таълим ва маданият маркази очилади

Дата: 15:55, 13-09-2018.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Сентябрда Тошкентда беларус-ўзбек таълим ва маданият маркази очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Беларус таълими вазирлигидан маълум қилишларича, келишувга ишбилармонлик ва минтақавий ҳамкорлик бўйича Беларус-Ўзбекистон бизнес-форумида эришилган бўлиб, унинг доирасида Беларус таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

“Жорий йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон Республикасида Беларус таълим кунлари бўлиб ўтади. Унинг доирасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети базасида беларус-ўзбек таълим ва маданият марказининг очилиши бўлиб ўтади”, - дейилади вазирлиги сайтидаги хабарда.

Мазкур битим олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва томонларнинг олий таълим муассасалари/олий ўқув юртлари ўртасида алоқаларни ривожлантиришни назарда тутиши таъкидланган.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Беларус Республикасида ўқишга жалб қилишдаги ижобий динамикаси қайд этиб ўтилди. 2017/2018 ўқув йилида Беларусда ўқиётган Ўзбекистон фуқароларининг сони 87 кишини ташкил этди.

Сурат манбаи: из http://uza.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: