Сентябрда Тошкентда “Тасанно-2014” халқаро қандолатчилик санъати фестивали ўтказилади

Дата: 11:06, 06-08-2014.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – 18 сентябрда пойтахтдаги “Lotte City New Tashkent Palace” меҳмонхонасида “Тасанно-2014” халқаро қандолатчилик санъати фестивали бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фестивалда дунёнинг деярли йигирма мамлакатларига хос бўлган қандолатчилик санъатининг энг яхши намуналари намойиш этилади. Тадбирда Ўзбекистондаги хорижий элчихоналар вакиллари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этадилар. Шунингдек, фестивал дастуридан республика миллий маданий марказлари ижодий жамоаларининг чиқишлари ҳам ўрин олган”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Ошпазлар ассоциацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: