Сентябрда ўзбек-қирғиз бизнес-форуми бўлиб ўтади

Дата: 17:30, 04-08-2017.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Сентябрда Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унга тайёргарлик 2 август куни Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратовнинг Қирғизистон Иқтисод вазирининг ўринбосари Алмаз Сазбаков билан учрашувида муҳокама қилинди.

Январ-май ойларида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси $100,8 млнни ташкил қилди ва ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда деярли икки бараварга кўпайди.

2016 йил октябрда Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларида кескин яхшиланиш кузатилди. Узоқ йилларда илк марта икки мамлакат ҳукумат делегациялари ташрифлар билан алмашиндилар. Чегараолди ҳудудлари савдо ва маданий алоқаларни ривожлантирдилар. Ўтган йил декабрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда қирғиз ҳамкасби Алмазбек Атамбоев билан музокаралар ўтказди. Унда транспорт ва савдо соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: