Сентябрда ЎзРТХБда 812,6 млрд сўмлик савдо қилинди

Дата: 17:11, 06-10-2015.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Сентябрь ойида Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) тузилган битимларнинг умумий ҳажми 812,6 млрд сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич 2014 йилнинг шу даврига қиёслаганда 3,1% кўп, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа бозорининг асосий қисми ёки 46% анъанавий тарзда қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллади. Полиэтиленнинг сотуви 68% ва унинг бозордаги улуши эса 9%дан 14%гача кўтарилди. Шунингдек суюлтирилган газнинг сотилиши 33% ошганлиги боис унинг улуши 14%дан 18%гача кўпайди.

Валюта савдо платформасида $4,6 млнлик биржа маҳсулотлари сотилган бўлиб, унинг 61% полиэтилен ва 38% рангли металл маҳсулотларидир. Экспорт бозорининг 1% камроқ қисми минерал ўғитлар ҳисссасига тўғри келди.

$1=2635,08 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: