Сергели автотехсервиси ҳар бир акцияга 25 минг сўм дивиденд тўлайди

Дата: 13:04, 03-06-2014.

Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ – Сергели автотехсервиси ҳар бир акцияга 25 минг сўм дивиденд тўлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Сергели автотехсервис” очиқ акционерлик жамияти акционерларининг умумий йиғилишида дивидендлар тўлашга 750 млн сўм ($326,6 минг) йўналтиришга қарор қилинди. Жамиятнинг қимматли қоғозлари миқдори эса 30 минг донадир.
Дивидендлар тўлаш 2014 йилнинг 2 июнидан 19 июлига қадар давом этади.
Эслатиб ўтамизки, “Сергели автотехсервис” очиқ акционерлик жамияти мамлакатдаги энг йирик автомобилларга техник хизмат кўрсатиш тармоғи бўлган
“Ўзавтотеххизмат”нинг бўлимидир. Унга бугунда 26 техник хизмат кўрсатиш шахобчалари, 26 автосалон ва 36 автодўкон киради. 2000-2013 йилларда “Ўзавтотеххизмат” томонидан қиймати 101,7 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган ва Асакадаги заводда (“GM Uzbekistan”) ишлаб чиқарилган 700 минг автомобиль сотилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: