Сергей Лебедев Ўзбекистон президенти сайловларида МДҲ мамлакари миссиясига бошчилик қилади

Дата: 14:13, 06-02-2015.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – МДҲнинг Ижрочи котиби Сергей Лебедев 29 мартда ўтказиладиган Ўзбекистон президенти сайловларида МДҲ мамлакатлари миссиясига бошчилик қилади, деб хабар қилди ЎзТАГ мухбирига республика Марказий сайлов комиссияси (МСК) матбуот маркази вакили.

“Бугун биз Ҳамдўстлик Ижроя қўмитасидан билдирги олдик. Унга кўра, Лебедев номзоди МДҲ аъзо давлатлар ваколатли вакилларининг Минскдаги йиғилишида МДҲ мамлакатлари миссияси раҳбари қилиб тасдиқланган”, - деб аниқлаштирди агентлик ҳамсуҳбати.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил охирида Лебедев Ўзбекистон парламентига сайловларда ҳам МДҲ миссиясига бошчилик қилган эди.

Ўзбекистонда бундан олдинги президент сайловлари 2007 йилда ўтказилган, унинг якунларига кўра Ислом Каримов 7 йил муддатга давлат раҳбари этиб сайланган эди. У мамлакатни 1989 йилдан бери бошқариб келмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: