Сергей Шойгу ўзбекистонлик ҳамкасбига Ғалаба байроғи нусхасини топширди

Дата: 21:54, 26-05-2017.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу Ўзбекистон мудофаа вазирлиги раҳбари генерал-полковник Қобул Бердиевга ўзбек халқининг фашизмга қарши курашдаги ҳиссасига ҳурмат рамзи сифатида Улуғ ватан урушининг Ғалаба байроғи нусхасини топширди. Бу ҳақида РФ мудофаа вазирлиги сайтида хабар берилмоқда.

“Ўзбек халқининг фашистлар Германиясини тор-мор этишга қўшган улкан ҳиссасини эътироф этиш рамзи сифатида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига ҳарбий ёлгорлик – жасорат ва шон-шараф рамзи бўлган Ғалаба байроғининг тарихий нусхасини тақдим этмоқчиман”, - деди Шойгу МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишини очар экан.

Россия ҳарбий муассаси раҳбари чорак аср муқаддам МДҲ аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари Кенгаши шаклидаги ҳамкорлигига асос солган тарихий учрашув бўлиб ўтганлигини эслатиб ўтди.

“Биргаликдаги ҳаракатлар натижасида 25 йилда биз ҳарбий соҳада барқарор ҳамкорлик яратишга муваффақ бўлдик. Қардош халқларнинг қахрамонона тарихи эса уни мустаҳкамлашга кўмаклашади”, - деб таъкидлади Россия мудофаа вазири.

Сергей Шойгу МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгашининг 25 йиллиги муносабати билан МДҲ аъзо давлатларнинг ҳарбий муассаслари раҳбарларига “Ҳарбий ҳамдўстликни мустаҳкамлаш учун” медалларини топширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: