Сервер Жепаров Эроннинг “Эстеглал” клубига қўшилди
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон термасининг ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Эроннинг “Эстеглал” клубига қўшилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.
Эслатиб ўтамизки, Жепаров эрон клуби билан олти ойлик шартнома имзолаган, лекин ФИФА “Эстеглал”га янги ўйинчилар ёллашни таъқиқлаб қўйган эди. Натижада у ижара ҳуқуқида эроннинг “Сепахан” клубида ўйнаб, 10 ўйинда қатнашди ва 1 гол киритди.
Жепаров “Эстеглал”таркибида Арманистондаги ёзги ўқув-машқ йиғинида ҳам қатнашади.