Сешанба куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида энг юқори ҳарорат кузатилади

Дата: 12:55, 06-05-2019.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ - Сешанба, 7 май куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида энг юқори ҳарорат кузатилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.   

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 29-31° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: nashemisto.dp.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: