Сешанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 13:21, 08-01-2018.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Сешанба, 9 январ куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кечалари бироз совуқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 6-8° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, Устюрт бўйича кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан, 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечасию кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: http://ru.sputniknews-uz.com/society/20171126/6921883/uzbekistan-pogoda-prognoz.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: