Сешанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

Тошкент. 14 октябрь. ЎзТАГ – Сешанба, 15 октябрь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10°, кундузи 18-20° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: tomatotimer.ru