Сешанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво бироз илиқлашади

Дата: 13:24, 18-12-2017.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Сешанба, 19 декабр куни, бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво бироз илиқлашади, Тошкентда 10 даражагача илиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бироз ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ - 1° илиқ, кундузи 7-9° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, Устюрт бўйича 15-17° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ, баъзи жойларда 10-12° иссиқ, чўл ҳудудларида кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади, баъзи жойларда 10-12° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ - 4° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади. 

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: