Сешанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво совуйди

Дата: 13:01, 15-01-2018.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Сешанба, 16 январ куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво совуйди, Қорақалпоғистонда 10 даражагача совуқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик ( ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-2° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11° совуқ, кундузи 2-7° совуқ, Устюрт бўйича кечаси 15-20° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик  бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик ( ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик ( ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади. 

Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Кўчки хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: https://www.afisha.uz/gorod/2017/02/15/normalnaya-zima/

Янгилик билан ўртоқлашиш: