Сешанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди

Дата: 12:13, 25-08-2014.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Сешанба, 26 август куни бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-21 илиқ, кундузи 36-38° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: