Сешанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир тўхтайди

Дата: 13:22, 28-05-2018.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Сешанба, 29 май куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир тўхтайди, ўртача ҳарорат эса кўтарилади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда вақти-вақти билан ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 27-29° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: http://www.prospin.info/category/articles/tehnika-lovli/

Янгилик билан ўртоқлашиш: