Сешанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ўзгарувчан булутлилик об-ҳаво кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди
Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Сешанба, 23 сентябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ўзгарувчан булутлилик об-ҳаво кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13° илиқ, кундузи 27-29° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарип туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.