Сешанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудига баҳорий об-ҳаво сақланиб қолади

Дата: 13:40, 12-02-2018.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Сешанба, 13 феврал куни бутун Ўзбекистон ҳудудига баҳорий об-ҳаво сақланиб қолади, ҳамма жойда ёмғир ёғиши, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида қор ёғиши башорат қилинмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 12-14° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, Устюрт бўйича баъзи жойларда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 2-7° совуқ, Хоразм вилояти бўйича кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 17-22 м/сгача, ҳатто 23-28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ, чўл ҳудудларида баъзи жойларда кечаси 1-6° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача, баъзида 23-28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача, баъзида 23-28 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 2° совуқ, 3° илиқ ўртасида бўлади.

Сурат манбаи: https://ok.ru/isnovaprot/topic/66660950851767

Янгилик билан ўртоқлашиш: