Сешанба куни бутун Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда

Дата: 13:13, 29-01-2018.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Сешанба, 30 январ куни бутун Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда, фақат Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида 2 даражагача илиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шимолий-шарқдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° совуқ, кундузи 0-2° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 5-10° совуқ, Устюрт бўйича кечаси 20-25° совуқ, кундузи 10-15° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, чўл ҳудудларида кечаси 15-20° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шимолий-шарқдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шимолий-шарқдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шимолий-шарқдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: http://fotokto.ru/photo/concurs/view/99447.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: