Сешанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб ўтади

Дата: 14:30, 23-04-2018.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Сешанба, 24 апрел куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб ўтади, Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17° иссиқ, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб баъзи жойларга ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларга ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Сурхандарё вилоятида кечга бориб баъзи жойларга ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://www.afisha.uz/gorod/2018/01/01/osadki/

Янгилик билан ўртоқлашиш: