Сешанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг кучайиши кутилмоқда
Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Сешанба, 14 апрел куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг кучайиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлишии кутилади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга бир оз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, 25-30° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб баъзи туманларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2500 метрдан юқорида қор кўчиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.