Сешанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 14:17, 09-02-2015.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Сешанба, 10 феврал куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда, шамол эса кучайиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° илиқ, кундузи 17-19° иссиқ.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2°гача совуқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади.Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бблмайди, баъзи жойларгатуман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с. тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: