Сешанба куни фақат Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Сешанба, 12 март куни фақат Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с га етади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳаво булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ ва 2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: fotokto.ru