Сешанба куни фақат Ўзбекистоннинг шимолий-ғарби ва жанубий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 15:57, 11-05-2015.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Сешанба, 12 май куни фақат Ўзбекистоннинг шимолий-ғарби ва жанубий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, республиканинг қолган жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида унинг тезлиги 12-17 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19° илиқ, кундузи 27-28° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда унинг тезлиги 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 16-21° илиқ атрофида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: