Сешанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳамда Фарғона водийсида ёғингарчиликлар кутилмайди

Дата: 14:14, 08-04-2019.

Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Сешанба, 9 апрель куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳамда Фарғона водийсида ёғингарчиликлар кутилмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 5-10 м/с тезликда эсиб, 12-17 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 13-15°, кундузи 17-19° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эади. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши кузатилади. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда кучли ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: express-k.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: