Сешанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ёмғир ёғиши кутилмоқда
Тошкент. 1 июль. ЎзТАГ – Сешанба, 2 июль куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-27°, кундузи 40-42° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момдқалироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 17-22 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 17-22 м/с дан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 33-38°, жойларда 40° гача иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 17-22 м/с дан 25-28 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 17-22 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 38-43°, жойларда 4-45° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгриб туради, айрим ҳудудларда кечга бориб ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: natworld.info


