Сешанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликлар бўлмайди

Дата: 16:01, 15-04-2019.

Тошкент. 15 апрель. ЎзТАГ - Сешанба 16 апрель куни Қорақалпағистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликлар бўлмайди, Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиб, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 17-19° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, жойларда кучли. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади, жойларда кучли. Момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсиб, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: sreda.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: