Сешанба куни Ўзбекистон пойтахти ва тоғли туманларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 11:34, 17-11-2014.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Сешанба куни Ўзбекистон пойтахти ва тоғли туманларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, республиканинг қолган қисмида шамол бўлиб, баъзи жойларга туман тушади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 10-12° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шарқий шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), туман тушади. Шарқий шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: