Сешанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 40 даражали иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 12:01, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Сешанба, 22 июл куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 40 даражали иссиқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
     Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22° илиқ, кундузи 37-39° иссиқ.
     Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ.
     Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
     Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
     Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
     Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
     Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: