Сешанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 43 даражагача қизийди
Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – Сешанба, 17 июл куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 43 даражагача қизийди, Тошкентда 40 даражагача иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24° иссиқ, кундузи 38-40° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, чўл ҳудудида баъзи жойларда 30°, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26° иссиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 26-31° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: https://centre1.com/world/zhara-i-stihijnye-bedstviya-v-tsa-dalshe-budet-huzhe/